«халқаро муносабатлар» тегли мақолалар


Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда — Шавкат Мирзиёев
22 декабр 2023, 12:27

Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда — Шавкат Мирзиёев

«Илгари манфаатларини дипломатия билан ҳимоя қилган қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти. Бундай жараён таъсири мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Унга кўра, бу вазиятда «миллий манфаатларга жавоб берадиган тўғри йўлни топиш осон бўлмаяпти».

Фото: Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди
21 июн 2022, 16:23

Фото: Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифини Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбонни очишдан бошлади. Олий мартабали меҳмонга президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
9 июн 2022, 17:54

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кисида билан телефон орқали иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилди. Томонлар Осака шаҳрида ўтказиладиган «ЭКСПО-2025» бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг экспозициясини ташкил этишга келишиб олишди.

Тожикистон Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини расман тан олди
9 март 2022, 10:30

Тожикистон Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини расман тан олди

15 мартдан бошлаб Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти одатдаги иш режимига ўтказилмоқда. Тожикистон ҳукумати МДҲ давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон томонидан берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олишни бошлади.

Шавкат Мирзиёев 3−4 март кунлари Покистонда бўлади
2 март 2022, 18:50 1

Шавкат Мирзиёев 3−4 март кунлари Покистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 3−4 март кунлари Покистонга давлат ташрифини амалга оширади. Иккитомонлама музокараларда стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари учрашувида қатнашди
25 январ 2022, 19:37

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари учрашувида қатнашди

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари иштирокидаги видеоанжуманда иштирок этди. Шавкат Мирзиёев тадбирда янги иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқишни, «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуришни жорий йилданоқ бошлаш ғоясини илгари сурди. Давлат раҳбари 2023 йилни «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

«Толибон» ўзбек тили мақоми ва Ўзбекистон хавфсизлиги бўйича аниқ кафолат берди — Абдулазиз Камилов
7 октябр 2021, 19:47

«Толибон» ўзбек тили мақоми ва Ўзбекистон хавфсизлиги бўйича аниқ кафолат берди — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Кобулга ташрифи давомида Афғонистоннинг муваққат ҳукумати мамлакат «заминидан Ўзбекистонга қандайдир таҳдид ёки хавф чиқишига йўл қўймаслиги» бўйича «кучли ва аниқ кафолат» берганлигини маълум қилди. Шунингдек, Камилов ўзбек тили ва маданияти «толибон» ҳукумати даврида ҳам ривожланишда давом этишини таъкидлади. У яқин орада Термизда иккала давлатнинг ишчи гуруҳлари музокаралари ўтказишини ҳам маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов нималар ҳақида келишишди?
6 октябр 2021, 11:41 1

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов нималар ҳақида келишишди?

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакатлар автомобиллар ва электротехника йиғиш ҳамда туризм соҳасида кластерлар тузиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Туркманистон томони 300 млн долларга ўзбек товарларини харид қилишни режалаштирмоқда ва «Туркманбоши» денгиз порти инфратузилмасини таклиф қилмоқда.

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга етиб келди
4 октябр 2021, 19:05

Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентга етиб келди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. Аэропортда уни президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди. Эртага иккала давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида қатнашади
4 август 2021, 17:44

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида қатнашади

5−6 август кунлари Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этади. Президентлар минтақанинг ривожланиши, энергетика ва транспорт соҳасида ҳамкорлик, пандемияга қарши кураш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишади.

Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди — ОАВ
23 июн 2021, 11:21 1

Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди — ОАВ

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясига аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилди.

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади
14 апрель 2021, 22:34 1

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Швецияда Ўзбекистоннинг тўлақонли дипломатик ваколатхонаси очилиши кутилмоқда. Элчихонанинг фаолияти Швеция ва бошқа Скандинавия давлатлари билан муносабатларни ривожлантиришга қаратилади. Шу ўринда, Ўзбекистоннинг Афинадаги дипломатик ваколатхонаси фаолияти тугатилади.

Ўзбекистон ва Венгрия икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр
30 март 2021, 12:13

Ўзбекистон ва Венгрия икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр

Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Венгрия бош вазири Виктор Орбан президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ўтказди. Томонлар ўзаро муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
27 март 2021, 09:31

Венгрия бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва коронаиврус пандемиясининг оқибатларига қарши глобал кураш масалалари муҳокама қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг